Nutva ҳақида
Соғлиғингизга ғамхўрлик қилинг
Nutva — соғлом ҳаёт тарзи учун табиий биофаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи бренд. Мақсадимиз: инсон саломатлигини қўллаб-қувватлаш ва организмга зарар етказмасдан фойда берадиган ечимлар таклиф қилиш.

Бизнинг йўл
Бир маҳсулотдан еттитагача
- 2020Nutva Complex
Илк маҳсулот бўғимлар ва суяклар учун чиқарилди ва Ўзбекистонда танилди.
- КейинЯнги бозорлар
Nutva Ўрта Осиё ва Россия бозорларида эътироф этила бошлади.
- Бугун7 та маҳсулот
Бўғимлар, жигар, буйраклар, асаб тизими, юрак ва иммунитет учун алоҳида формулалар.
Хусусиятлари
Нега Nutva?
Ўсимлик экстрактлари, минераллар ва витаминлар асосида. Бўёқлар, антибиотиклар ва консервантлар йўқ.
Ҳалол, ИСО 9001:2015 ва ИСО 22000:2018 сертификатлари, ЎзР ССВ рухсатномалари.
Консультантларимиз маҳсулот ва курс ҳажмини ҳолатингизга қараб танлашга ёрдам беради.
1294 қисқа рақами, Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб бериш ва Узум Маркет орқали бўлиб тўлаш.
FAQ
Кўп сўраладиган саволлар
Жавоб топмадингизми? 1294 га қўнғироқ қилинг, консультация бепул.
Савол беришNutva маҳсулотлари нима учун қабул қилинади?
Ҳар бир маҳсулот ўз тизимини қўллаб-қувватлайди: Комплекс ва Гел бўғимлар ва суяклар, Ливер жигар, Нефро буйраклар, Иноситол асаб тизими, Омега-3 юрак ва мия, Иммуно иммунитет учун.
Таркибида кимёвий моддалар ёки гормон борми?
Йўқ. Маҳсулотлар табиий гиёҳ экстрактлари асосида, гормон ва кимёвий моддаларсиз тайёрланган.
Nutva қайси давлатда ишлаб чиқарилган?
Ўзбекистонда, «NUTVA PHARM» МЧЖ томонидан, халқаро ИСО стандартларига мос равишда, Германия технологияси асосида.
Nutva Complex қандай ичилади?
Биринчи 10 кун кунига 1 капсула, кейин ҳар куни 2 капсуладан овқатдан кейин сув билан. Бир қутида 60 капсула, бу 1 ойга етади. Бошқа маҳсулотларнинг қўллаш усули ўз саҳифасида.
Неча ой ичиш керак?
Ҳолатга қараб. Одатда узоқ курс тавсия қилинади; аниқ муддатни консультантимиз билан белгиланг.
Натижаси қачон билинади?
Ҳар бир организм ҳар хил. Мижозларимиз одатда бир неча ойлик мунтазам қабулдан кейин енгилликни сезишини айтади.
Ёши катта инсонлар ичса бўладими?
Ҳа. Маҳсулотлар катта ёшдагилар орасида кўп қўлланилади. Сурункали касаллик ёки доимий дори бўлса, аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлар ёки эмизикли аёллар ичиши мумкинми?
Ҳомиладорлик даврида мумкин эмас. Эмизиш даврида шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қаердан харид қилиш мумкин?
Шу сайтда, 1294 қисқа рақами орқали, Телеграм (@нутвауз) ёки Узум Маркет орқали.
Ҳозироқ чегирмага эга бўлинг
Аризани қолдиринг, консультант қўнғироқ қилиб, курс бўйича чегирмани ҳисоблаб беради.